“Шовот дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилишининг 7- сонли баённомаси
“Шовот дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти
Кузатув кенгаши йиғилишининг
7- сонли баённомаси
Йиғилиш ўтказилган сана, вақт: |
| Йиғилиш ўтказилган |
| |
2023 йил 14 ноябрь соат 1600
|
| Шовот шаҳри.ЗООМ орқали |
| |
Қатнашдилар:
| Кузатув кенгаши аъзолари:
Аллаберганов Махмуд Атабаевич; Давлетова Гўзалой Даврон қизи; Аллаберганова Мохира Атабоевна; Тўхтасинов Ўткир Толибжон ўғли; Ахматов Алибек Насруллаевич.
| |||
Йиғилиш котиби: | Қ.Хасанов - Жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўйича мутахассис.
| |||
Кворум: | 100,0 фоиз. | |||
Таклиф этилди:
| Жамият бошқарув раиси: Д.Давлетов; Ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директори в/б : Д.Наврузов; Ҳуқуқшунос: О. Собиров
| |||
КУН ТАРТИБИ:
- “Шовотдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раисини сайлаш.
- Жамият Уставини янги тахририни қайта рўйхатдан ўтказиш ва жамият мухрини янгилаш.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан - Кузатув кенгаши аъзоси
Аллаберганова Мохира Атабоевна сўзга чиқиб, Кузатув кенгаши раислигига кенгаш аъзоси Аллаберганов Махмуд Атабаевич номзодини кўриб чиқишни тавсия этди.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 77–моддасига асосан жамият Кузатув кенгашининг раиси, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
Кузатув кенгаши аъзолари томонидан кун тартибидаги масала муҳокама қилиниб, таклифлар овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор – 5 нафар; Қарши – йўқ; Бетараф – йўқ.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан – Кузатув кенгаши аъзоси Давлетова Гўзалой Даврон қизи сўзга чиқиб Жамият Уставини янги тахририни ва жамият мухрини янгилашни тавсия этди.
Кузатув кенгаши аъзолари томонидан кун тартибидаги масала муҳокама қилиниб, таклифлар овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари:
Тарафдор – 5 нафар; Қарши – йўқ; Бетараф – йўқ.
Овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Кузатув кенгаши томонидан қарор қилинди:
- “Шовот донмаҳсулотлари” АЖнинг Кузатув кенгаши раиси лавозимига Аллаберганов Махмуд Атабаевич сайлансин.
- Жамият Устави янги тахрири рўйхатдан ўтказилсин ва жамият мухри янгилансин.
Кузатув кенгаши раиси : _______________ М.А.Аллаберганов
Кузатув кенгаши аъзолари:
___________ М.А.Аллаберганова ___________ Г.Д.Давлетова
___________ Ў.Т.Тўхтасинов ___________ А.Н.Ахматов
|
|
Йиғилиш котиби: | Қ.Хасанов |
| |
Баённома имзоланган сана: 2023 йил 17 ноябрь.
