«Шовот дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти тарихи
«Шовот дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти тарихи
Корхона 1959 йилда ташкил топган бўлиб, иш бошлаган даврда дон ва ун махсулотларини қабул қилиш ва сотиш корхо-наси сифатида бошлаган.1983 йил қуввати суткасига 100 тонна буғдойни қайта ишлаш учун мўлжалланган Ун ишлаб чиқариш тегирмони қурилиши бошланиб 1986 йил март ойида тўлиқ ишга туширилган.
1987 йил қуввати суткасига 100 тонна шолини қайта ишлайдиган Гуруч тегирмони қурилиши бошланиб 1988 йил сентябръ ойида тўлиқ ишга туширилган.
1996 йил қуввати суткасига 50 тонна омухта ем ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган.
1996 йил қуввати суткасига 200 тонна сара уруғ тайёрлаш цехи ишга туширилди.
1999 йил Швецария давлатининг «Бюллер» фирмаси лицензияси асосида Украина давлатида ишлаб чиқарилган янги жихозлар билан Ун ишлаб чиқариш тегирмони қайта модернизация қилиниб, 2000 йил тўлиқ қувватда ишга туширилган ва хозирги кунга қадар ишлаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2015 йилдаги № 4707-сонли қарорига асосан модернизация қилиш дастурига киритилиб Туркия Давлатининг «Эркан Макина индустри ималат Санайи ве тиджарат лимитед ширкети» билан 2018 йил 09 ноябрдаги №04/18-сонли икки томонлама 981000 $ (тўққиз юз саксон бир минг) доллор-лик шартнома имзоланди ва 2019 йил март ойида қуввати суткасига 150 тонна буғдойни қайта ишлайдиган тегирмон монтаж ишлари бошланиб шу йилнинг декабрь ойида ун ишлаб чиқариш тегирмони тўлиқ қувватда ишга туширилди.
Хозирги кунда жамиятда штат жадвалига асосан 125 ишчи ходим ишлаб келмоқда.
Ун тегирмонида 3 сменада иш ташкиллаштирилиб узликсиз ишлаш учун шароит яратилган.Бундан ташқари жамиятимизда бугунги кунда қора моллар учун омихта ем ишлаб чиқариш цехида махсулоти ишлаб чиқарилаяпди ва гуруч ишлаб цехи, уруғ-лик цехи тўла қувват билан ишлаш учун мавсумга техник тайёр холатда.
Жамиятимизда ишлаб чиқарилаётган 1- навли ун ва қора моллар учун ишлаб чиқарилаётган омихта ем махсулотлари 100 фоиз белгиланган график асосида кунлик биржа савдоларига сотиш йўлга қўйилган ва сотилмоқда.
